Xушхабар
"Каттақўрғон тонги" газетаси грант сохиби бўлди. Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда иштирок этиб 60 миллион сўмлик грант ютуғини қўлга киритди.
Вилоят матбуот уйида грант сохибларига сертификатлар топширилди. Сертификатларни топшириш давомида “Самаркандский вестник” ва “Зарафшон” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев газетанинг ушбу илк ютуғи билан қутлади ва келгусида республика миқёсида муваффақиятларга эришишини тилади.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.