insurez
08-05-2024 16:45

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА БЎЛДИ


Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бугунги кундаги муҳим масалалардан ҳисобланади. Бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Каттақўрғон шаҳрида бўлган вилоят ҳокими ўринбосари Хусан Тўхтаев шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров ҳамроҳлигида шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда шаҳримизда тиббий хизматни янада ривожлантириш мақсадида тиббиёт бирлашмаси замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Бирлашма раҳбари Ҳ.Ҳамраев она ва бола саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш, скренинг текширувлар, перинатал марказ, маҳаллалардаги тиббий пунктлар фаолияти ҳақида маълумот берди.

Яратилган шарт-шароитлар билан танишиш асносида Х.Тўхтаев аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш юзасидан ўзининг фикр ва тавсияларини берди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -