insurez
23-01-2025 15:44

“Уч авлод учрашуви” ўтказилди


Ёшларда Ватанга садоқат, аждодларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, маънавий жиҳатдан камол топтиришда маънавий-маърифий тадбирлар муҳим рол ўйнади. Айниқса, бу борада ёшлар билан ўтказилаётган “Уч авлод” учрашувларининг аҳамияти катта бўлмоқда. 

Шу мақсадда Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт техникумида ҳам ана шундай тадбир ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Жасур Ғаниев, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Тохир Ҳамидов, техникум ўқитувчилари ва ёшлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида бугун ёшлар учун яратилган имкониятлар, уларни касб эгаллашлари, илм олишлари йўлидаги шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларни ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ҳаётда ўз олдиларига аниқ мақсадни қўйиш ва унга эришишлари лозимлиги таъкидланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -