insurez
12-10-2024 11:40

Таълим-тарбия масалалари муҳокама қилинди


Умумтаълим мактабларида таълим- тарбия тизимининг тўғри йўлга қўйилганлиги ўқувчи-ёшларни баркамол авлод бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамиятга эга. Бугун шаҳар ҳокими ўринбосари Ж. Ғаниев иштирокида мактаб директорлари ва маънавий ишлар бўйича ўринбосарлари билан ўтказилган йиғилиш мазкур масалага бағишланди. Йиғилишда сўз олганлар маънавий-маърифий ишлар ҳамда таълим сифат ва самарадорлигини ошириш,  ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, мунтазам дарс қолдирадиган ўқувчилар билан ишлаш, ота-оналар ва мактаб ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва бу борада масъуллар олдидаги вазифалар хусусида сўз юритдилар.  Шунингдек, юқоридаги масалалар юзасидан мактабларнинг масъулларига қатъий топшириқлар берилди.

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -