ТАЛАБАЛИККА БИРИНЧИ ҚАДАМ
Бугун шаҳар Драма театрида каттақўрғонлик ёшларни олий таълим муассасаларига қабул қилинганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир ана шундай номланди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этдилар.
Дастлаб, “Мalika Education” ўқув марказ раҳбари томонидан марказнинг жорий ўқув йилидаги фаолияти, эришган ютуқлари ҳақида гапирди.
Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугунги кунда ёшларни таълим-тарбия олишлари йўлида яратилаётган имкониятлар ва бундан унумли фойдаланган ёшларнинг ютуқлари ҳақида сўз юритди.
Бугун талаба бўлган каттақўрғонлик ёшларни келгусида яхши мутахассис бўлиб юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишларига тилак билдирди.
Шунингдек, тадбирда сўз олган шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов ёшлар мактабданоқ илм олиш учун астойдил киришишлари ва улар учун яратилаётган шарт-шароитларга жавобан юксак билим сохиблари бўлиб етишишлари лозимлигини таъкидлади.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда шаҳар прокурори И.Нуриддиновларнинг шаҳримизда ёшларни муносиб таълим тарбия олишлари йўлида қўллаб-қувватлаш борасидаги меҳнатлари эътироф этилди.
Устозларнинг ёш авлодга таълим-тарбия бериш йўлидаги машаққатли ва шарафли меҳнатлари ҳар қанча улуғласа арзийди.
Тадбир давомида ўқув марказининг ана шундай устозлари эътироф этилиб, ташаккурнома ҳамда чет эл саёҳатига йўлланмалар билан тақдирландилар.
Худди шунингдек, ўқув йилида талабаликка қабул қилинган ва ютуқларга эришган ўқув марказининг ёшларига ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Edit