insurez
13-07-2024 16:23

Солиқларни вақтида тўлаб, юрт равнақига ҳиссамизни қўшайлик!


Солиқ тизими давлатнинг иқтисодий сиёсати орқали бозор иқтисодиётини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди.

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова раҳбарлигида шаҳар сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, солиқ идораси, Мажбурий ижро бюроси, банклар ходимлари ва бошқа масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилиш ушбу масалага бағишланди.

Унда сўз олганлар солиқлар юрт фаравонлиги, аҳоли саломатлиги, йўлларнинг равонлиги, фарзандларнинг келажаги учун сарф қилинишини шу боисдан ҳам ер ва мол-мулк солиғини ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидладилар.

Шунингдек, бугунги кунга қадар юртимиз келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган фуқаролар томонидан солиқлар тўланганлиги билан бирга айрим ҳамшаҳарларимизнинг ўз мажбуриятларини унутиб, солиқ қарзларини тўламасдан келаётганлигини, бу борада маҳалла вакиллари жойларда тушунтириш, тарғибот ишларини олиб боришлари, аҳолида солиқ тўлаш маданиятини янада шакллантиришлари лозимлиги айтилди.

Йиғилиш давомида жойларда муддати ўтган кредит қарздорликларини ундириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда бюджет тушумлари режасини бажарилиши бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -