insurez
12-07-2024 16:41

Шаҳримизда яна бир савдо маркази очилди


Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида яратилаётган шароитлар кўплаб тадбиркор аёлларнинг фаолияларини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратишларида имкон бўлмоқда. Куни кеча ушбу имкониятлар самараси ўлароқ шаҳримизда “Gala betakrorlik sari”  деб номланган яна бир янги савдо дўкони очилди.
Очилиш маросимида иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилгани, жумладан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасидаги ишлар боис мана шундай тадбиркор аёллар сафи кенгаяётгани, кўплаб янги иш ўринлари яратилаётганлигини таъкидлади.
Ушбу аёллар порфюм савдо дўкони замон талаблари даражасида барча қулайликларга эга бўлиб, номига мос равишда аёлларимизни янада бетакрор бўлишлари учун имконият бўлади. Бинонинг иккинчи қаватида шунингдек, бўлажак келинлар учун тўй либослари ҳам мавжуд. Муҳими тадбиркор томонидан аёллар учун 12 та иш ўрни яратилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -