insurez
26-04-2025 15:28

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ  РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ 10 ТАЛИКДАН ЖОЙ ОЛДИ


Республика Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари матбуот котибларининг иш самарадорлиги баҳоланди. 

Баҳолаш натижаларига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йўналишида Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Навоий, Хоразм, Жиззах, Сурхондарё вилояти ҳокимликлари юқори натижа кўрсатишган.

Қувонарлиси, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Республикада 208 та  туман шаҳар Ахборот хизматлари орасида биринчи 10 таликдан жой олди. Самарқанд вилоят ҳокимликлари Ахборот хизматлари орасида юқори даража яъни, 86,5 бал билан 2 ўринни қўлга киритди.

Биз шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматида фаолият юритаётган ходимларни қутлаймиз ва келгусида ҳам республикада юқори ўринларни эгаллашига омад тилаймиз.
КАТТАҚЎРҒОН ТОНГИ.

Teglar
- -