ШАҲАР ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
Бугун шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров иштирокида “Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ёшларни таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар” мавзусига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди.
Оммавий авхборот воситалари вакиллари Пресс-тур доирасида дастлаб шаҳримиздаги 3- умумтаълим мактабида бўлдилар. Муассасадаги янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирдилар.
Мактабдаги бошланғич синфлар ўқув биноси тўлиқ янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилган.
Барча синфларда ўқув жараёнларини бошлаш учун шарт-шароитлар яратилган.
Шунингдек, айни дамда таълим муассасасидаги юқори синфлар ўқув биносини янги ўқув йилига тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Мактаб маъмурияти вакиллари яқин кунларда ушба жараёнлар тугашини ва мактаб янги ўқув йилига тўлиқ тайёр бўлишини таъкидладилар.
Пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили 7-мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ушбу мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар учун соғлом овқатланиш йўлга қўйилган. Муассасада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари яхши ташкил қилинган.
Муассасадаги тарбияланувичларнинг ётоғ ва овқатланиш жойлари, ёзги ўқув машғулотлари ўтказиш бўйича педагогларнинг иш фаолиятлари билан танишган пресс тур иштирокчилари бу борада ўзларининг маслаҳатларини бердилар ва саволларга батафсил жавоб олдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.