Семинар
Шаҳар Драма театрида "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг маҳалладаги фаолиятини самарали ташкил этишга оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув-услубий маркази» нодавлат таълим муассасаси директори 
Х.Очилов, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва маҳаллалар еттилиги иштирок этмоқда.    
                                                          
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
                        



