Пойтахтлик санъаткорлар каттақўрғонликлар меҳмони бўлди
Яқинда шаҳар Драма театрида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан маданий тадбир бўлиб ўтди.
Шаҳримиздаги маҳаллалардан ташриф буюрган хотин-қизлар, ёшлар иштирокидаги мазкур тадбирнинг меҳмони халқимизнинг севимли санъаткори, театр ва кино актрисаси Муқаддас Холиқова бўлди.
Сўз олган санъаткор Каттақўрғон шаҳрида улкан ижод мактаби яратилганлигини, ушбу муҳитдан жуда кўплаб республикамизда ижод қилаётган санъат намоёндалари етишиб чиққанлигини алоҳида таъкидлади. Актриса ижросидаги фильмлар ва саҳна кўринишларидан намойиш этилган парчалар катта қизиқиш ва олқишлар билан кутиб олинди. Тадбир ажойиб куй ва қўшиқлар, қизиқарли ва эсда қоларли лаҳзаларга бой бўлди.