"ПИЁДА ЮРИШ КУНИ"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони ҳамда 2021 йил 5 ноябрдаги “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Воркаут» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5282-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти шаҳар бўлими ҳамкорлигида 14 март куни 5000 қадам акцияси ва соғломлаштириш гимнастикаси ташкил этилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, пиёда юриш инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Кунлик юриш қон айланишини яхшилайди, юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олади, иммунитетни мустаҳкамлайди ҳамда стресс ва чарчоқни камайтиради. Шунингдек, мунтазам пиёда юриш орқали танани сергак ва кучли ушлаб туриш мумкин. Олимлар ҳар куни камида 5000—10000 қадам юришни тавсия этадилар, бу эса узоқ умр кўриш ва ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради.
Тадбир доирасида тиббиёт ходимлари нафақат жисмоний фаоллик билан шуғулландилар, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва касалликларнинг олдини олиш ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлдилар. Ушбу акция келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.