Пенсионерман. Турмуш ўртоғим вафот этди. Турмуш ўртоғимнинг пенсиясига ўтсам бўладими?
Эр-хотин пенсия олиб келаётган бўлса ва маълум сабабларга кўра эр вафот этиб қолса, хотини турмуш ўртоғининг пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқарога боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.
Масалан, эр-хотин пенсия оляпти. Эрнинг пенсияси хотинининг пенсиясидан кўпроқ. Ҳаётий сабабларга кўра, эр вафот этган тақдирда хотини турмуш ўртоғининг пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эга.
Мана шундай ҳолатларда аёл (эркак) мазкур ҳуқуқдан фойдаланган тақдирда унга юқори миқдорда пенсия тайинланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, агарда сизнинг ҳаётий ҳолатингиз юқоридаги мисолга тўғри келса, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.