ҲОКИМНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг “Навбаҳор” маҳалласида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда 20 га яқин фуқаролар ўзларининг турли масаладаги мурожаатлари билан иштирок этдилар.
Қабул давомида мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолганларини ижроси бўйича масъулларга йўналтирилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими ёшлар билан ҳам учрашди. “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви рукнида ўтказилган мазкур тадбирда ёшлар шаҳар ҳокимига ўзларининг фикр ва таклифларини билдирдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.