insurez
15-07-2024 11:55

Ҳокимлик ходимлари учун сиёсий-маърифат соати ўтказилди


Бугун шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соати ўтказилди. Дастлаб, ҳафта давомида республикамиз ва хорижда рўй берган воқеа ва ҳодисалар шарҳи билан танишдилар. Шундан сўнг ўқув соати иштирокчиларига давлат хизматчиларининг саломатликларини асраш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинаётган маънавият фестивали, маҳаллалар уюшмаси фаолиятига оид маълумотлар ҳавола қилинди.

Шунингдек, сиёсий-маърифат соатида масъулларнинг Ўзбекистон Респубикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-Қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги 931-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан ҳамда шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимларининг Ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш ҳақидаги маърузалари эшитилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -