Ҳоким профилактика инспекторлари билан учрашди
Аҳолининг тинч ва фаровонликда яшаши, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маҳаллаларнинг хавфсизлигини таъминлашда профилактика инспекторларининг хизматлари муҳим ҳисобланади.
Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг Ички ишлар бўлимида профилактика инспекторлари билан ўтказилган учрашувида ҳам бу борадаги ишлар таҳлил қилинди. Шаҳримиздаги маҳаллаларда фаолият юритаётган инспекторларнинг маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари билан ҳамкорликдаги фаолиятлари борасида сўз юритилди.
Шаҳар ҳокими профилактика инспекторлари ҳамда шаҳримиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда самарали меҳнат қилаётган барча Ички ишлар органлари ходимларини Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан қутлаб, компьютер жамланмаси тақдим этди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.