insurez
31-05-2024 18:28

Махсус тактик ўқув машғулот ўтказилди


Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда ФВДқТ ташкилот раҳбарлари бошчилигида Каттақўрғон шаҳар телекоммуникация боғланмаси орқали фавқулодда ҳолат сигналини бериш орқали махус тактик ўқув машғулот ўтказилди.
Самарқанд давлат Университети Каттақўрғон филиалида бўлиб ўтган машғўлот давомида ўқитувчи ва талабаларга зилзила рўй берган вақтида қандай тўғри ҳаракатланиш бўйича тушунча ва кўникмалар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида ФВДқТ хизматларининг фавқулодда холатларга тайёргарлиги кўздан кечирилиб, уларнинг вазифалари тушунтириб ўтилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -