insurez
07-06-2024 14:01

МАҲАЛЛАЛАР ОБОД ВА ХАВФСИЗ БЎЛСА  ХАЛҚНИНГ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШ МУМКИН


“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига кўра маҳалла еттилиги олдида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва осойишталикни таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳудудларни ободонлаштириш каби вазифалар муҳим масала ҳисобланади. 
Бугун шаҳар сектор раҳбарларининг маҳалла еттилиги иштирокида ўтказилган йиғилиш ушбу масалага бағишланди. Маҳаллаларда еттилик томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ва йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди.
Сўзга чиққанлар, маҳалла еттилигининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини амалга оширишда ўз вазифаси борлигини ва бунга масъулият билан ёндашиши лозимлигини таъкидладилар.
Йиғилиш давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича қатъий топшириқлар берилди ва келгусидаги ишлар юзасидан тагишли вазифалар белгилаб олинди.