"Маҳалла обод — юрт обод"
Жорий йилнинг 24-25 август кунлари "Маҳалла обод — юрт обод" шиори остида мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Каттақўрғон шаҳрида ҳам ушбу ҳашар доирасида маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Айни вақтда шаҳар “Деҳқон” МЧЖга қарашли яшил бозор ҳудудида бугундан ҳашар ташкил этилиб, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 1000 м2 ички йўлакларга асфальт ётқизилмоқда.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.