insurez
14-05-2024 15:19

“Ўқлов” спектакли томошабинлар нигоҳида


Шаҳримиз маҳаллаларида “Маънавият ва маърифат ойлиги” тадбирлари қизғин давом этмоқда. Бугун ушбу тадбирлар доирасида Каттақўрғон шаҳар драма театрида Рихсивой Муҳаммаджоновнинг қаламига мансуб, Хоразм вилояти мусиқали драма театри режиссёри Алишер Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган "Ўқлов" комедияли спектакли  намойиш этилди.
Оиладаги эр-хотин муносабатиларнинг ҳазил ва кулгудан иборат комедия кўринишида талқин этилган мазкур спектакль маҳалла фуқаролари томонидан илиқ кутиб олинди. Спектаклни шаҳримиз ҳамда Каттақўрғон ва Иштихон туманидан ташриф буюрган фуқаролар тамошо қилдилар.


Маънавият ва маърифат ойлиги давом этади.

Teglar
- -