insurez
16-05-2024 17:11

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ИСТИРОҲАТ БОҒИ ЯНГИЛАНМОҚДА


Азалдан шаҳримиздаги Истироҳат боғи каттақўрғонликларнинг маданий дам олишлари учун севимли гўшаси ҳисобланган. Турли маънавий-маърифий тадбирларда боғ айниқса ёшлар билан гавжум бўлган. 

Ҳозирги кунда шаҳар ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан Истироҳат боғини янгича қиёфада акс эттириш, аҳолининг маданий ҳордиқ олиши учун сўлим ва замонавий кўринишдаги масканга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда айни кунларда  давлат-хусусий шерикчилик асосида боғда қурилиш-таъмирлаш, янги аттракционларни ўрнатиш ишлари жадаллик билан кетмоқда.

Бугун ушбу манзилда бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иш жараёнлари билан танишди. Боғнинг бир қисми 1 июнда фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Ўйлаймизки, янги аттракционлар ва замонавий кўринишдаги Истироҳат боғи ёшларга манзур бўлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -