insurez
13-06-2024 16:26

Кадастрлар палатаси шаҳар филиалида Пресс-тур ташкил қилинди


Бугун шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ОАВ вакиллари ва шаҳар кенгаши депутатлари иштирокида Кадастр тизими ходимлари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, уларга аниқ ечим ва ҳуқуқий тушунчалар бериш мақсадида  "Маҳаллабай", "Хонадонбай" ишларни олиб борилиши бўйича Пресс-тур ташкил қилинди.

Пресс-тур иштирокчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари Кадастр палатаси шаҳар филиали томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига Каттақўрғон шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган кўчмас мулк объектлари сони жами  23 590 та бўлиб, шундан жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулклар сони 22 733 та ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулклар сони 857 тани ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасида ерларни ҳисобини юритишда илк маратоба электрон яъни рақамли ҳисобини юритиш бўйича Ўзбекистон Кадастр (UZKAD) тизими жорий этилди.

Ушбу янги UZKAD тизимида ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интегрaцион ахборот тизими яъни UZKAD тизими кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланди.

Каттақўрғон шаҳрининг жами ер майдонлари 1525 гектар бўлиб, шундан шаҳримиз бўйича қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари 101 гектар бўлиб, шундан, 101 гектар 100 % ер майдонлари ҳисобга олиниб, давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қолаверса йўл фонди ерларидан 220 километр умумий фойдаланишдаги автомобил йўлллари электрон хариталари яратилиб, UZKAD тизимида давлат рўйхатидан ўтказилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳрида Сув фонди ерларидан 99 гектар ер майдонлари, Кўчмас мулк объектларидан, кўп қаватли бинолардан 264 та, Мактабгача таълим ташкилотлари 23 та, умумтаълим мактаблари 23 та ва давлат объектларидан 71 та кўчмас мулклар UZKAD тизимига олиб ўтилди.

Шунингдек, Пресс-тур иштирокчилари Кадастрлар палатаси шаҳар филиалида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -