ЙЎЛДАГИ МАНМАНЛИК ФАЛОКАТГА САБАБ БЎЛИШИНИ УНУТМАНГ!
Йўлларда содир бўлаётган транспорт ҳодисаларининг аксарияти ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларига беписандлик билан қараши ва манманлик билан транспорт воситаларини бошқаришлари оқибатида содир бўлаётганлигини таҳлиллар кўрсатмоқда. Афсуски, бугун автоулов бошқараётган аксарият ёшлар йўлда дрифтлар қилиб, йўл ҳаракати қоидаларига манманлик билан амал қилмаяпти. Йўлда бир ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарлик ёки нотўғри ҳаракат жиддий автоҳалокатларни юзага келишига сабаб бўлади.
Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан шаҳримизнинг Амир Темур кўчасида кузатилган шу каби ҳолатда ёш йигитларнинг йўл қоидаларига амал қилмай машинани бошқариши, балки инсон ҳаёти билан боғлиқ нохуш ҳолатга олиб келиши мумкин эди.
Албатта, юқоридаги ҳолат бўйича қоидабузарлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиб, автомашиналар жарима майдонига қўйилди.
Лекин, қоидабузар жазосини олади деб ўтириш билан кўнгилсиз ҳодисаларни олди олиниб қолмайди ва бу борада ҳамшаҳарларимизнинг фаол фуқаро сифатида шундайларга ўз вақтида ўзларининг муносабатларини билдиришлари ҳам муҳимдир.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.