Интернет фирибгарларидан огоҳ бўлинг!
Вилоятимиз бўйлаб 1 июлдан бошлаб, бир ой давомида “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги бошланди. Шу муносабат билан турли турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳам ушбу мавзуда тарғибот тадбири ташкил қилинди. Унда вилоят ИИБ масъуллари, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этди.
Тадбир давомида кейинги вақтларда интернет фирибгарлари томонидан чув туширишнинг янгидан янги йўллари ва усуллари ўйлаб топилаётганлиги, ушбу масала юзасидан жамоатчиликка ва маҳалла фуқароларига етказиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек иштирокчиларга Кибержиноятчилар тузоғига тушиб қолмаслик, шахсий маълумотлар, банк пластик карталари билан боғлиқ маълумотларни бегона шахсларга маълум қилмаслик, таваккалчиликка асосланган турли хил қимор ўйинларида иштирок этмаслик юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Йиғилишда ушбу йўналишдаги вазифалар белгилаб олинди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.