ИНСОН АЗИЗ- ХОТИРА МУҚАДДАС!
Айрим инсонлар қисқа ҳаёт кечирсаларда ўзларидан улкан хотира ва эзгу ишлар қолдирадилар.
“Миёнкол” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Холида Ҳамраевани ҳам ана шундай инсонлардан дея оламиз. Маҳалладагилар опани оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги меҳнатларини юксак қардлайдилар. “Миёнкол” маҳалласида ўтказилган хотира тадбирида Холида опанинг бу борадаги хизматлари ҳурмат билан тилга олинди.
Унда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ташаббускор ва фаол, фидойи ва камтарин аёл Холида Ҳамраеванинг ўзидан улкан хотира, эзгу ишлар қолдирганлигини ва бу ишлар келгусида ҳам давом этишини таъкидлади.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар маҳаллада амалга оширилган барча бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида хотин-қиз фаоли сифатида Холида Ҳамраеванинг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидладилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.