insurez
24-04-2024 14:16

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлида яна бир имконият


Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрган Сенат аъзолари шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамроҳлигида “Яккабоғ” маҳалласида ҳомий тадбиркорнинг  ёрдами ҳамда шаҳар ҳокимлигининг саъй-ҳаракати билан барпо этилган ва 14 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож, қийналган хотин-қизларга топширилган  уйларда бўлди. 
Ушбу уйларда бахтиёрликда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашдилар. 
Айниқса, миграциядан қайтган 3 нафар хотин-қизлар бугун фарзандлари билан барча шароитлар яратилган мана шундай уй-жойларга эга бўлганларидан мамнунлар.
Уй-жойларда яшаётган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга ҳам эътибор қаратилган. Ушбу манзилда тикувчихона, пойабзал устахонаси ҳамда аёллар сартарошхонаси ҳам ташкил қилинган.
Сенат аъзолари бу каби имкониятлар юртимизда инсон қадри ва манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги, айниқса, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, хотин-қизлар доим эътиборда эканликларини таъкидладилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -