insurez
10-06-2024 10:46

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙЎЛИДА


Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Уларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган “Аёллар дафтари” орқали кўплаб ижтимоий кўмакка муҳто аёллар учун имконият яратилмоқда.
Яқинда шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Кучкарова ҳамда Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиевалар Ингичка шаҳарчасида яшовчи ана шундай хотин-қизларнинг хонадонларида бўлдилар. 
"Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритилган ингичкалик хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан ажратилган моддий ёрдам етказилди ва улар билан суҳбатлашдилар.

Шунингдек, хотин-қизларга хонадонларидаги мавжуд  томорқаларидан унумли фойдаланишлари ҳақида тушунтиришлар берилди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -