ХОТИН-ҚИЗЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар доирасида уларни тадбиркорликка қизиқтириш, бизнесларини йўлга қўйиш борасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бугун шу мақсадда ташкил қилинган ўқув курсларнинг каттақўрғонлик тингловчиларига сертификатлар тақдим этилди. Тадбирда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Г.Юсупова иштирок этди.
Самарқанд вилояти Бизнес ва Тадбиркорлик олий мактаби ходимлари томонидан “Маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматларни рекламасини ташкил этиш” йўналиши бўйича ташкил қилинган мазкур ўқув курсларда шаҳримиздаги 20 нафар хотин-қизлар ўқитилди.
Сертификатларга эга бўлган хотин-қизлар тадбиркорлик борасида билимларга эга бўлганликларини ва келгусида бу борада ўз бизнесларини йўлга қўйишларини таъкидладилар.