Хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилди
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар доирасида шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, "Моно марказ" ҳамда вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамкорлигида ўқув семинар ташкил килинди.
Тадбир аввалида сўз олган шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова бу ишлар юртимизда хотин-қизлар учун яратилган имкониятларнинг натижаси эканлиги, албатта, бизнес кўникмалари шаклланган аёллар келгусида ўз тадбиркорликларини бошлашларини такидлади.
Семинар давомида хотин-қизларга бизнес режа тузиш, уни амалга ошириш, тадбиркорлик килиш сир асрорлари ўргатилди.
Шундан сўнг ўқув марказнинг "Тадбиркорлик асослари" йўналиши бўйича ўқув курсини тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.