Фаолият самарадорлигига қандай эришиш мумкин?
Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари учун самарадорлик.уз тизимида ишлаш ҳамда секторлар фаолияти самарадорлиги бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан семинар муҳокама бўлиб ўтди.
Дастлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари ўринбосари А.Ибрагимов ҳамда мутахассислар томонидан муҳим фаолият самарадорлик кўрсаткичлари ва унга қандай эришиш мумкинлиги юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Албатта, масъулларнинг самарадорлик кўрсаткичларини юори даражага ошириш орқали Давлат хизмати олдида турган халқнинг розилигини олиш, турмушини янада фаровон қилишдек олий мақсадга эришиш мумкин. Шу боисдан ҳам ҳар бир масъул бу борадаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўз ишига виждонан ёндашиши лозимлиги таъкидланди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.