insurez
30-07-2024 18:17

Эҳтиёт чоралари кўрилмокда


Жорий йилнинг 29-30 июл кунлари Каттақўрғон шаҳрида "Хавфсиз Оила" махсус профилактик тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбирлар доирасида бугун шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, Ички ишлар бўлими ва тегишли ташкилот мутасаддилари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори ижроси ҳамда шаҳар фуқаролари, оила ва хонадонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида санъаткор ва раққосалар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда масъуллар томонидан халқимизнинг миллий урф- одатлари, маънавияти ва маданияти, анъана ва қадриятларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдаба ва исрофгарчиликларни олдини олиш барчанинг бирдек вазифаси ва бурчи эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -