ЭҲТИРОМ
Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, ўринбосарлар, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб – қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Каттақўрғон шаҳар бўлими лавозимида ишлаб келган Анвар Машарипов эҳтиром билан кузатилди.
Унда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова нуронийларни қўллаб-қувватлаш борасида Анвар Машариповнинг шаҳарда муносиб фаолият олиб борганлигини ва келгусида ҳам бу борада ўз маслаҳатлари ва тажрибаси билан ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини таъкидлади.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Каттақўрғон тонги” газетаси муҳаррири вазифасида ишлаб келган Ҳамидов Тохир Абдурахманович Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб – қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Каттақўрғон шаҳар бўлими раиси лавозимига тайинланди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.