ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ!
Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз бўлган Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами маҳаллаларда ҳам кенг нишонланмоқда. Жумладан, шаҳримиздаги “Кўҳнадам” маҳалласида байрам муносабати билан дастурхон ёзилди.
Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар бугунги тинч ва фаровон кунларимиз, ҳамшаҳарларимизнинг бахтиёрликда ҳаёт кечираётганликлари, истиқлолнинг улуғ неъмат эканлиги ва уни асраш лозимлиги ҳақида сўз юритдилар ҳамда шукрона келтирдилар. Шунингдек, маҳаллада ўзининг ташаббускорлиги ва фидойилиги билан намуна бўлиб келаёгтан маҳалла фуқароларига ташаккурномалар топширилди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.