Бу йил 33 нафар каттақўрғонлик Ҳаж амалларини бажариб қайтишади
Маълумки, юртимиз фуқароларининг ҳар йил "Ҳаж" ва "Умра" зиёратига бориб келишлари юқори савияда ташкил этилади.
Жумладан, жорий йилда ҳам "Ҳаж" ибодатини амалга ошириш борасидаги ишлар доирасида кўплаб ҳамшаҳарларимиз ушбу бахтга мушарраф бўлдилар.
Бугун 33 нафар "Ҳаж" сафарига кетаётган ҳамшаҳарларимизни кузатишда иштирок этган шаҳар ҳокими ва бошқалар уларга оқ йўл ва "Ҳаж" ибодатларини муваффақиятли амалга оширишларини, муборак сафарлари хайрли бўлишини тиладилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.