insurez
07-06-2024 09:58

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ


Шаҳар мажбурий ижро бюроси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Алимент қарздорлиги бор, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида ташкил қилинган ушбу тадбирда 25 та ташкилот мавжуд 141 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ярмаркада иштирок этган 60 нафар фуқароларнинг 15 нафарига  касб-ҳунарга ўқишлари ва ўзларига мақбул ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, ярмаркада қатнашган мажбурий ижро бюроси вилоят масъуллари камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими мутахассислари томонидан тадбир иштирокчилари саволларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.