insurez
12-07-2024 09:56

БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ


Куни кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биносида Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзарахимовнинг тадбиркорлик субъектлари муаммолари ва уларнинг ечимларига бағишланган сайёр учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида "Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режими ва "Экспорт уч қадамда" тизимининг афзалликлари, ушбу тизимлар орқали тадбиркорларга тадбиқ этилаётган имкониятлар ҳамда божхона тўловларида қўлланилаётган имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Сайёр қабулда тадбиркорлар ўнлаб саволлар билан мутахассисларга мурожаат этишди. Соҳага оид бўлмаган масалалар юзасидан тегишлилиги бўйича масъул идора ва ташкилотларга торшириқлар берилди.

Шунингдек, божхона ходимлари Каттақўрғон шаҳридаги "Metall Solution international 7777" МЧЖ ҳамда "Classic Motor" МЧЖ га ташриф буюриб, бу ерда ташкил қилинган ишлаб чиқариш ҳамда  божхона хизмати билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -