Хотин – қизларни қўллаб-қувватлаш йўлида
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги ишлар давомида “Аёллар дафтари” орқали кўрсатилаётган кўмак ва ёрдамларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида Оила ва хотин-кизлар бўлими бошлиғи Шахло Кучкарова, сектор котиблари, Халк банки ходимлари иштирокида дафтарнинг 3-4- тоифада турувчи каттақўрғонлик хотин-қизларга моддий ёрдам пули тарқатилди.
1-ҳамда 2-сектордаги маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар бу ёрдамдан, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканликларини билдирдилар.
Юртимизнинг янада тараққий этиши, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларнинг бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар ва тинч кунларга шукрона келтирдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.