insurez
08-05-2024 15:14

Қаҳрамонлар ёди мудом барҳаёт


Хотира ва қадрлаш куни арафасида сарҳадларимиз тинчлигини сақлаш, миллий тараққиётимиз йўлида жонини фидо қилган ҳамшаҳарларимизни ёдга олиш, уларни хотирасига ҳурмат бажо келтириш, кексалик гаштини сураётган фахрийларни қадрлаш ва ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир!

Шу мақсадда бугун шаҳар ҳокими ўринбосарлари каттақўрғонлик жасур ва мард ўғлонлари, Ватанимиз сарҳадларини қўриқлаш чоғида шаҳид бўлган Бахром Эргашев ҳамда Жамшид Расуловларнинг хонадонларида бўлдилар.
Уларнинг порлоқ хотиралари ёдга олинди ва қаҳрамонларнинг ёди мудом барҳаёт эканлиги, уларнинг кўрсатган жасорати ёш авлод учун намуна эканлигини таъкидладилар ҳамда юртимиздаги тинчлик ва фаровонлик учун шукрона келтириб, дуога қўл очдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -