insurez
20-05-2024 18:23

Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Каттақўрғон шаҳарида ёшлар билан учрашди


“Ватанпарварлик ва миллий қадрият” мавзусидаги учрашувда Х.Мелиев давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, шаритлар ҳақида фикр билдириб, ёшларга оид давлат сиёсатида амалга оширишда Адлия вазирлигининг ўрни, мазкур йўналишда бугунги кунда олиб борилаётган ишлар, чора-тадбирлар, улардан кўзланган мақсад ҳақида сўз юритди. Тизимдаги ёшларнинг фаолияти, адлия органларига ишга қабул қилиш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Сўнг, адлия томонидан оталиққа олинган ёшларнинг ҳуқуқий масалалардаги савол, таклиф ва ташаббуслари, мурожаатларини тинглади. Учрашув давомида ёшлар тадбиркорлик, таълим, паспорт олиш, бандлик, қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш тартиби, тикув машинаси олишда ҳамда хориждаги ўқишини кўчириш бошқа соҳаларга оид 10 дан ошиқ мурожаатларни ўртага ташлади. Улар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, ижрога қаратилади. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Жумладан, “Гўзалкент” маҳалласида яшовчи Д.Бўриева мономарказда ўқиб, турли пишириқлар, ширинликлар тайёрлашни ўрганган. Энди якка тадбиркор сифатида иш бошламоқчи. Бу борада унга печ олишда ёрдам лозим. Унинг бу мурожаати адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан шу жойнинг ўзида қаноатлантирилиб, электр печ топширилди. Тадбир якунида бир гуруҳ ёшларга китоблар тўплами совға қилинди.  

Учрашув ёшлар онгида қонунга ҳурматни шакллантириш руҳида тарбиялаш, жамиятда ёшлар ролини ошириш, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик туйғуларини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Teglar
- -