insurez
27-04-2024 18:11

2-сектор раҳбарлари Пайариқда бўлишди


Бугун Пайариқ туманида секторлар фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят прокурори ўринбосари А.Закиров иштирокида барча туман ва шаҳар 2-сектор раҳбарлари, сектор котиблари ҳамда соҳага тегишли ташкилот масъул раҳбарлари Пайариқ тажрибаси билан таништирилди.

Ушбу семинарда Каттақўрғон шаҳар прокурори, шаҳар 2-сектор раҳбари Исмоил Нуриддинов ҳам иштирок этди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -