Ўзбекистон миллий терма жамоаси Каттақўрғонда
Аввалроқ хабар берганимиздек, шаҳримиздаги “Дўстлик” ўйингоҳида “Футбол шоу” ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, каттақўрғонлик футбол мухлислари иштирок этдилар.
Тадбирни очиб берган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳрида футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди ва икки йилдан буён анъанавий ўтказилаётган мазкур тадбирнинг ёшларни спортга, хусусан, миллионлар ўйини бўлган футболга бўлган қизиқишларини янада оширишини таъкидлади.
Футбол шоу давомида Одил Ахмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда шаҳар "Дўстлик" жамоаси ўйинчилари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Қизиқарли кечган ўйин якунига кўра 5:8 ҳисоб билан Ўзбекистон юлдузлари терма жамоаси ғалаба қозонди.