insurez
05-06-2024 10:26

Югуриш марафони


Аввал хабар берганимиздек, бугун шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари бўлими томонидан  Каттақўрғон шаҳрида маҳаллалар ёшлари иштирокида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида  оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.
Унда маҳалла ёшлари, ҳарбийлар, талабалар иштирок этдилар. 

Марафон Каттақўрғон дарвозаси олдидан старт олиб, марказий Амир Темур кўчаси бўйлаб давом этди.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати  .

Teglar
- -