insurez
03-07-2025 14:35

Янги Ўзбекистоннинг Адолатчи Тўмарис аёли.


Аёл, энг нозик хилқат, у Яратганнинг мўъжизаси ҳисобланади. Инсонлар орасида ҳар бир даврда яшаб ижод қилган ўзининг зумрад инсонлари бўлгани ҳеч кимга сир эмасдир, бизнинг замонимизда ҳам шундай Янги Ўзбекистоннинг Адолатчи Тўмарис аёлларидан бири— Алимова Гавҳар Зайировна. 
Гавҳар Алимова Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати, У ўзининг қатъияти, фидокорлиги ва замон талабларига мос келувчи етакчилиги билан шунчаки оддий аёл эмас, балки халқ эътиқодини собит қилган фидоий раҳбардир.
Гавҳар Алимова  2015-йилда  Сенатор вазифасида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида раиси ўринбосари вазифаларини бажарди. Шундан сўнг, у Сенатнинг Регламент ва одоб-ахлоқ комиссияси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритди. 
2018 -2020-йилларда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритган Алимова Гавҳар Зайировна, хотин-қизлар учун барча шароитларни яратишда ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Самарали меҳнатлари Муҳтарам Юртбошимиз томонидан эътироф этилиб, 2020-йилда  Каттақўрғон шаҳар ҳокими сифатида тайинланди. Халқ хизматида қатъийлик ва самарадорлик билан ҳамда халқчил ғоялари билан барча Каттақўрғонликларнинг қалбидан жой олди. 
Каттақўрғон шаҳридаги олиб бораётган изчил ислоҳотлари, Каттақўрғон халқининг кўп йиллик орзуси эди.  Ушбу бир неча йўналишлардаги фаолиятлари натижасида, Гавҳар Зайировна “Шуҳрат” медали, “Адолат” кўкрак нишони, “Мустақиллигимизнинг 30-йиллиги” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари томонидан “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони шунингдек 2021-йилда “Йилнинг халқ эътирофидаги ҳокими” номинациясига сазовор бўлган. Қолаверса таълим соҳаси  ривожига қўшган ҳиссаси учун “Таълим ҳомийси” медали билан ҳам тақдирланди. Бу эътирофлар унинг меҳнатининг самараси ва халққа бўлган муҳаббати рамзи ҳисобланади.

Президентимизнинг таъкидлаганидек, тақдирида аёллик, оналик ва ҳокимлик уйғун бўлган Алимова Гавҳар Зайировна, бугунги кунда халқ севган ҳокима аёл сифатида фаолият юритмоқда. У, ўзининг шижоати, жонкуярлик ва фидокорлиги билан бир қаторда, баъзи эркак ҳокимлар қаторида эканини исботламоқда. Алимова Гавҳар Зайировна — замон ҳақиқати, аёлларнинг имкониятларини намойиш этувчи, уларнинг қудратини кўрсатувчи ижодкор раҳбар ҳисобланади. Унинг ҳаёти ва фаолияти келажак авлодларга намуна бўлиб хизмат қилади. Сиёсий майдонда кўп йиллик тажрибага эга депутатимиз, партиямиз фаоли Алимова Гавҳар Зайировна бизнинг сафимизда эканлиги билан нафақат Каттақўрғон аҳли балким Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам фахрланaди.

Ўзбекистон “Адолат”СДП Самарқанд вилоят Кенгаши,
матбуот хизмати.

Teglar
- -