Вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбариятининг қабули ўтказилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Тохиров ҳамда Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева томонидан сайёр қабул ўтказилди. Шаҳар халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабул давомида тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Фуқароларнинг ипотека ва тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратилиши, кредит кафиллиги, кредит муддатини узайтириш каби масалалар юзасидан қилган мурожаатлари ўрганилиб, назоратга олинди. Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган ижтимоий масалалардаги бошқа мурожаатларнинг ҳам ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.