ТАЪЛИМ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Шаҳримиздаги мактаб ва мактабгача таълим бўлимида йиғилиш ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров иштирок этди.
Йиғилишда умумий ўрта таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш, 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини мазмунли ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.