Спортда адолатни таъминлаш: коррупцияга қарши янги қонун қабул қилинди
Спорт соҳасида адолат ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан янги қонун имзоланди. Мазкур қонунга кўра, Жиноят кодексига спорт соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиловчи қўшимчалар киритилди.
Янги қонунга мувофиқ:
Cпорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланган.
Спорт мусобақалари иштирокчилари ёки ташкилотчиларини пора эвазига оғдириш ҳолатлари учун жазо чоралари назарда тутилган.
Ушбу қонун спортда шаффофлик ва адолат тамойилларини таъминлашга қаратилган бўлиб, коррупцияга қарши курашда муҳим қадам ҳисобланади. Қонунга кўра, коррупцияга алоқадор бўлган мусобақа иштирокчилари, ташкилотчилари ва уларга пора беришга уринган шахслар қонун олдида жавобгарликка тортилади.
Мазкур чора-тадбирлар нафақат спорт соҳасида адолатни таъминлайди, балки жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.
Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман
судининг раиси
Абдураззаков Абдусаттор
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон
шаҳар судининг раиси
Олтибоев Абдихаким