ШАҲРИМИЗНИНГ ОБОДЛИГИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛ
Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримиз бўйлаб ўтказилаётган ҳашар ишларини кўздан кечириш мақсадида "Гўзалкент" маҳалласидаги хонадонларга ташриф буюрди.
Ўз хонадони саранжом-саришталигига бефарқ бўлмаган, уйини гулу-гулзорга айлантирган, кўрганда кишининг бахри-дили очиладиган файзли хонадонга айлантирган оилалар ҳам кўп. Албатта, бу каби оилалардан ибрат олса арзийди.
Ҳамшаҳарларимизга шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсон аввало ўз уйи, кўчаси ободлиги ва гулу-гулзорга айланишида масъулият билан қараши лозим. Зеро, азалдан халқимизда хонадонларнинг саранжомлиги, атроф-муҳитнинг тозалигига алоҳида эътибор қаратиш қадрият ҳисобланган. Янги келин тушган хонадонларда эрта саҳардан кўча, ҳовлига сув сепиб супуриш одатга айланган. Бугун ҳам бу каби қадриятларни ҳар бир ёшга, оила бекаларига, сингдириш лозим. Бунда ёши улуғ онахон ва отахонларимизнинг панд-насиҳатлари муҳим аҳамиятга эга.
Ўйлаймизки, бугунги хайрли ишда ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этадилар.