insurez
15-06-2024 17:38

RAHBAR VA YOSHLAR UCHRASHUVI


Шаҳар прокурори миграциядан қайтган ёшнинг фаолияти учун шароит яратди.

- 5 нафар ёшлар билан биргаликда нонвойлик билан шуғулланамиз. Лекин ҳозирда газ ҳисоблагич йўқлиги сабабли нон маҳсулотларимизни сифатли чиқиши ҳамда ишимизнинг унумдорлигида муаммо бўляпти. Агар шу муаммо ҳал бўлса ишимизни янада ривожлантириб, фаолиятимизни кенгайтирамиз.

Бугун шаҳар прокурори Исмоил Нуриддиновнинг 2 сектордаги ёшлар билан учрашувида “Нурафшон” маҳалласида яшовчи Аслиддин Нарзуллаев ана шундай масалада  мурожаат қилди.

Албатта, шаҳар прокурори миграциядан қайтган ёшнинг мурожаатини ижобий ечим топиши, яъни газ ҳисоблагич ўрнатишда ёрдам беришини билдирди. Шахбознинг фаолиятини  кенгайтириши ва даромадли иш билан шуғулланиши учун имкон яратилди.

Бугун худди шунингдек, Ноқис маҳалласидаги ёш Б. И. нинг жазо муддатини қисқартириш, “Кунжипай” маҳалласидаги Шерзод Асадовнинг кредит олиб оилавий тадбиркорлигини кенгайтириши ҳамда ушбу маҳалладаги Шахбоз Мусаевнинг иш сўраб қилган мурожаатлари ҳам жойида ўз ечимини топди.

Шаҳар прокурори ёшлар билан суҳбатда, бугун ҳар бир ёш давлатимиз эътиборида эканлигини, юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча шароитлар яратилганлигини, фақат улар ҳам илм олишлари ёки касб-ҳунар эгаллашлари лозимлигини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -