Шаҳар прокурори битирувчи ёшлар билан суҳбатлашди
Шаҳримиздаги умумтаълим мактабларини битириш арафасида турган ёшлар янги ҳаёт сари қадам ташлайдилар. Уларнинг бугун ўз олдиларига қўйган аниқ мақсадлари ва унга эришиш учун ҳаракат қилишлари ҳаётда муносиб ўрин топишларида муҳим аҳамият касб этади.
Шаҳар прокурори Исмоил Нуриддиновнинг шаҳримиздаги 16- ИДУМ битирувчи ёшлари билан ўтказган давра суҳбати ушбу мавзуда бўлди. Шаҳар прокурори бугун илм оламан, бирор касб эгаллайман деган ёшлар учун юртимизда барча шароитлар яратилганлигини, фақат бунинг учун уларнинг ўзида аниқ мақсад ва унга интилиш бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Ёшларнинг келгусидаги орзулари ва мақсадлари билан қизиққан шаҳар прокурори уларга ўзининг фикрлари ва тавсияларини берди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.