Шаҳар ҳокими масжид қурилиш жараёнини ўрганди
Куни кеча Ингичка қўрғонида бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 3-сектор рахбари Ғулом Исломов ҳамроҳлигида Ислом Шоир маҳалласида жойлашган Машраб жомъе масжидида олиб борилаётган қурилиш жараёнини ўрганди.
650 м2 жойда янги барпо этилаётган масжид биносида ҳозирги кунда фасад ва ички қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилиб, жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Шаҳар ҳокими бу ердаги таъмирлаш ишларини кўздан кечириш давомида масъулларга масжиднинг кўркам кўринишда бўлиши ҳамда ингичкалик намозхонлар учун замонавий ва қулай шароитларни ташкил этиш борасидаги ўз тавсияларини берди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.